Толибон томонидан Афғонистондаги баъзи лавозимларга раҳбарлар тайинланди
(last modified Wed, 25 Aug 2021 08:13:52 GMT )
август 25, 2021 13:13 Asia/Tashkent
  • Толибон томонидан Афғонистондаги баъзи лавозимларга раҳбарлар тайинланди
    Толибон томонидан Афғонистондаги баъзи лавозимларга раҳбарлар тайинланди

Толибон ҳаракати молия вазири, хавфсизлик агентлиги директори ва Ички ишар вазирлиги бошлиғини тайинладилар.

Гул Оқо молия вазирлиги, Садр Иброҳим Ички ишлар вазирлиги ва Нажибуллоҳ разветка идорасини бошқарадилар.

Бундан ташқари Мулло Ширин Кобул вилояти ҳокими ва Ҳамдиллуоҳ Нуъмоний  Кобул шаҳар ҳокими этиб тайиланган.

Хабарга асосан Толибон гуруҳи  бу гуруҳ ҳарбий қўмитаси масъули Мулло Абдулқаюм Зокирни Мудофаа вазирлиги бошлиғи лавозимида тайинланган.

Бошқа хабарга кўра,  Толибон наттоғи  Афғонистондан АҚШ доллари ва қадимий буюмларни олиб чиқмаслик ҳақида огоҳлантирган.

Толибон наттоғи Забеҳуллоҳ Мужоҳид бугун твиттер саҳифасида,  Афғонистондан АҚШ доллари ва қадимий буюмларни ўтказиш тақиқланганини ва бузувчилар жиноий жазога тортишини билдирди.

 Бу ҳолда  Толибон махсус кучлари Кобул аэропортига борадиган йўлларга жойлаштирилган.

Толибон гуруҳининг махсус кучлари  турли хил кийимда Кобул аэропортига борадиган йўлларнинг хавфсизлигини таъминлашни ўз зиммасига олган.

 

Ёрлиқ