Москва: КХШТнинг Афғонистон билан чегарадош давлатларни қурол билан таъминлаймиз
(last modified Thu, 26 Aug 2021 06:42:20 GMT )
август 26, 2021 11:42 Asia/Tashkent
  • Москва: КХШТнинг Афғонистон билан чегарадош давлатларни қурол билан таъминлаймиз
    Москва: КХШТнинг Афғонистон билан чегарадош давлатларни қурол билан таъминлаймиз

Россия Бош вазирининг ўринбосари, Москва КХШТ- га аъзо мамлакатларга Афғонистон билан чегарадош давлатларда қурол ва ҳарбий техника етказиб беришини маълум қилди.

Россия Бош вазири ўринбосари Юрий Борисов  " Армия 2021"  конференцияси пайтида Москва буни махсус шартлар билан бажаришга тайёр деб изоҳлади.

Афғонистон билан чегарани мустаҳкамлаш мақсадида Москва давлати КХШТга аъзо давлатларга қурол  ва ҳарбий техникалар таклиф қилиши мумкинлигига тўхталиб, биз жанубий чегараларимизни мустаҳкамлаш учун  ҳамма нарсани қиламиз деб таъкидлади,

Бошқа томондан, Россия президенти ва Покистон Бош вазири телефон орқали Афғонистон ва мамлакатда барча аҳоли гуруҳлари манфаатлаига хизмат қиладиган ҳукумат тузилиши ҳақида гаплашган.

Россия ва Хитой президентлари,  Владимир Путин ва Си Цзин Пин ҳам чоршанба куни бўлиб ўтган телефон суҳбатида Афғонистон бўйича икки мамлакат ўртасидаги мувофиқлаштиришни кучайтиришни таъкидладилар.

Сешанба куни Путин Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан телфон орқали Афғонистондаги воқеалар юзасидан фикр алмашди.

 

Ёрлиқ