сентябр 17, 2022 11:51 Asia/Tashkent
  • КХШТ ИШИД жангариларини Афғонистон шиомлига кўчирилишидан хавотирда
    КХШТ ИШИД жангариларини Афғонистон шиомлига кўчирилишидан хавотирда

КХШТ қўшма штаби раиси ИШИД террорчи гуруҳи жангариларини Афғонистондаги фаолияидан хавотир билдириб, ИШИД террорчилари Афғонистон шимолига ўтказилмоқда деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг ТАСС ахборот агентлигига таяниб хабар қилишича, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти қўшма штаби раиси Антон Сидиров  Афғонистон ҳудудларида халқаро террорчилар фаллашганига тўхталиб, шу муносабат билан  400 га яқин ИШИД террорчиси Афғонистоннинг шимолий вилоятларига кўчирилган деб таъкидлади.

Сидоров сўзларининг бошқа қисмида Афғонистонда айрим халқаро террорчилик ташкилотлари жангарилари жумладан аслида КХШТга аъзо  давлатлардан бўлган террорчиларни Афғонистон ҳудудида фаоллаган деб қўшимча қилди. Бундан ташқари  400 га яқин ИШИД жангарилари террорчилик фаолиятини амалга ошиши , тинч аҳоли ва ҳарбий объектларга ҳужум қилиш мақсадида Афғонистон шимолидаги Бодғис, Жаузжон, Қундуз, Тахор ва Бадахшон вилоятларига ўтказилган деб эълон қилди.

Жорий йилда Афғонистондаги терактлар оқибатида  250 га яқин одам ҳалок бўлиб 1000 дан ортиқ киши эса бу ҳужумларда жароҳатланган деб қўшимча  қилди, Сидоров.

Ёрлиқ