Россиянинг Кобулдаги элчихонаси фаолияти тўхтатилмайди
(last modified Mon, 12 Sep 2022 05:07:00 GMT )
сентябр 12, 2022 10:07 Asia/Tashkent
  • Россиянинг Кобулдаги элчихонаси фаолияти тўхтатилмайди
    Россиянинг Кобулдаги элчихонаси фаолияти тўхтатилмайди

Россия президентининг Афғонистон масалалари бўйича махсус вакили яқинида бу мамлакатнинг Кобулдаги элчихонаси яқинида содир бўлган терактдар сўнг мазкур элчихона фаолияти тўхтатилиши ҳақидаги хабарни рад этди.

Эслатиб ўтаимз, яқинда  Россиянинг Афғонистон пойтахтидаги элчихонаси яқинда ИШИД террорчи гуруҳининг ҳужумида бир неча киши жумладан икки нафар рус дипломати қурбон бўлганди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия президенти Владимир Путиннинг Афғонистон масалалари бўйича махсус вакили Замир Кабулов " Россия 1" телеканали билан суҳбатда яқинда элчихона яқинида юз берган терактдан сўнг Россиянинг Кобулдаги элчихонасини ёпиш ва ўз мамлакати ходимларини эвакуация қилиш мумикнлиги  ҳақидаги саволга жавобан бу менинг хаёлимга ҳам келмаган деб изоҳлади.

Бундан олдин Россия ОАВ бу мамлакатнинг Афғонистондаги элчихонаси фаолиятини тўхтатилиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди.

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан телефон орқали суҳбатда бўлган Толибон муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Амирхон Мутақий  Россиянинг Кобулдаги элчитхонаси яқинидаги терактда россиялик дипломатларни ҳалок бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди.

Мутақий суҳбат жараёнида, Толибон ҳаракатининг ушбу ҳужумнинг айбдорларини аниқлаш ва жазолаш учун кенг қаммровли текширувлар олиб боришини таъкидлади.