“Толибон” Кобул аэропортидаги вазиятни назорат қила олмаслигини айтди
(last modified Fri, 27 Aug 2021 05:06:31 GMT )
август 27, 2021 10:06 Asia/Tashkent
  • “Толибон” Кобул аэропортидаги вазиятни назорат қила олмаслигини айтди

“Толибон” Кобулдаги халқаро аэропортдаги вазиятни назорат қила олмайди, деди ҳаракат вакили Забиҳулла Мужоҳид РИА Новости ахборот-агентлигига.

Аввалроқ Кобул аэропортида содир бўлган иккита портлаш ҳақида маълум бўлган, кейинроқ яна учинчи портлаш ҳам содир бўлган. ОАВ маълумотларига кўра, биринчи иккита портлашда 60 киши ҳалок бўлган, 150 дан ортиқ киши жароҳатланган.

Пойтахт аэропорти ҳудудида хавфсизликни таъминлаш учун қандай чоралар кўраётгани ҳақидаги саволга “Афсуски, Кобул аэропорти “Толибон” назорати остида эмас”, деб жавоб берган ҳаракат вакили.

Ёрлиқ