АҚШ Афғонистон шарқидаги ИШИД позицияларига зарба берганини иддао қилди
-
АҚШ Афғонистон шарқидаги ИШИД позицияларига зарба берганини иддао қилди
АҚШ Мудофаа вазирлиги-Пентагон бу мамлакат ҳарбий кучларини Афғонистон шарқидаги ИШИД террорчи гуруҳи позицияларига дронлар орқали ҳужум қилганини иддао қилди.
Кеча АҚШ Мудофаа вазирлиги бу мамлакат учувчисиз учоқларини Кобулдаги сўнгги портлашларнинг асли омили бўлган ИШИДнинг Нангарҳор шаҳридаги позицияларига ҳужум қилганини иддао қилди.
Куни кеча Кобул аэропортида содир бўлган портлашда 170 киши ҳалок бдўлиб 160 нафар ҳам жароҳатланди.
Портлашлар Ғарб расмийлари , жумладан АҚШ, Британия, Италия ва Франция бу ҳодиса юз беришидан бир соат олдин ўз фуқароларига Афғонистонни тезроқ тарк этишга чаақиришганди ва бу эса Вашингтон давлатни бу портлашлардан хабари борлигидан далолат бермоқда.
Кеча БМТ Хавфсизлик кенгаши тарқатган баёнотида, барча мамлакатларни пайшанба куни Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида содир бўлган терактлар омилларини жавобгарликка тортишга ҳаракат қилишга чақирди.
БМТ Хавфсизлик кенгаши ўз баёниясида, шунингдек, барча мамлакатларни жаҳон тинчлиги ва хавфсизлиггани таҳдидларга қарши курашишга даъват этди.