Путин ва Пашинян Қорабоғ минтақаси вазияти юзасидан фикр алмашдилар
(last modified Sat, 28 Aug 2021 09:51:06 GMT )
август 28, 2021 14:51 Asia/Tashkent
  • Путин ва Пашинян Қорабоғ минтақаси вазияти юзасидан фикр алмашдилар
    Путин ва Пашинян Қорабоғ минтақаси вазияти юзасидан фикр алмашдилар

Россия президенти ва Арманистон Бош вазири телефон орқали суҳбатида, Тоғли Қорабоғ минтақасидаги вазият ва Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги чегарадаги кескинлик ҳақида фикр алмашди.

Кремль саройи наттоғи тарқатган баёниясида,  Россия президенти Вдадимир Путин ва Арманистон Бош вазири Николь Пашинян 2020 йил 9 ноябрь ва  2021 йил 11 январидаги 3 томонлама-Россия, Арманистон ва Озарбойжон республикасининг баёнотларида келишувларни ижро этишни инобатга олган ҳолда Қорабоғ минтақаси вазиятини муҳокама қилишди.

Путин ва Пашинян шунингдек Арманистон ва Озарбойжон республикаси чегарасидаги охирги ойларда кескин бўлган сўнгги вазият юзасидан фикр алмашдилар.

 Россия ва Арманистон раҳбарлари икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни турли даражаларда давом эттиришга келишиб олишди.

Россия, Арманистон ва Озарбойжон республикаси раҳбарларининг Тоғли Қорабоғдаги уруш тугаганлиги тўғрисидаги 3 томонлама қарорларни имзолашганидан 9 ой ўтгач, минтақада ва баъзи ҳудудларда кескин вазият ва сулҳнинг бузилиши давом этмоқда.

 

Ёрлиқ