Россия: Украина ҳеч қачон биз учун таҳдид эмас
Россия мудофаа вазири Украинани Россия учун таҳдид бўлмагани ва украиналиклар русларнинг қардошлари ва биродарлари эканлигини таъкидлади.
Tass ахборот агентлигининг хабар беришича, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ўз сўзларида мен Украинани таҳдид сифатида билмайман. Украина ва бу мамлакат халқи бизга биродар ва қардошдир. Улар бизнинг нафақат қўшниларимиз, балки биз билан бир халқдир. Мен бу ҳақда кўпроқ гапирмайман деб изоҳлади.
Россия мудофаа вазири, Украинадаги вазият охир -оқибат ўзгариб, миллатчилик можароси тугашига ҳам умид қилди.
Олдинроқ Россия давлати Россия ҳарбий сирларини ўғрламоқчи бўлган украиналикни ҳибсга олганини эълон қилганди.
Россия федерал хавфсизлик хизмати маълумотларига биноан, украиналик бу шахсга нисбатан жосуслик айблови билан иш қўзғатилган.
Россиянинг бу ташкилоти Украина фуқаросининг исмини тилга олмаган ҳолда, разветка идораси унинг Украина разветка хизматида ишлаганани маълум қилган.