Хавфсизлик кенгаши Толибонни одамларнинг хавфсиз чиқиб кетиши ҳақидаги мажбуриятларини бажаришга чақирди
Кеча БМТ Хавфсизлик кенгаши ўтказган йиғилишида Афғонистон бўйича қабул қилган резолюциясида, Толибон гуруҳини афғонистонликлар ва чет эл фуқароларини Афғонистондан чиқиб кетиши ҳақидаги мажбуриятларига амал қилишга даъват этди.
БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияси 13 та мувофиқ ва 2 та мухолиф овоз билан қабл қилинган.
Хавфсизлик кенгаши резолюциясида Толибон гуруҳининг афғонларни чет элга боришлари мумкинлигига ваъда қилган жори йилдаги 27 август куни чиқарган баёнотига ҳам ишора этилган.
Хавфсизлик кенгани қарорида Толибон ушбу мажбуриятлари айниқса афғонистонликлар ва чет эл фуқароларини Афғонистонни тарк этишлари бўйича мажбуриятларига риоя қилишлари зарурлиги таъкидланган.
БМТ хавфсисзлик кенгаши аъзолари шунингдек ушбу резолюциясида ИШИД террорчи гуруҳи жангариларининг Кобул халқаро аэропортига қарши худкушлик ҳужумларини кескин қоралаб, Афғонистон ҳудудидан ҳеч бир давдатга қарши таҳдид қилиш ёки ҳужум уюштириш, террорчиларга бошпана бериш ёки уларни ўқитиш, террорчилик ҳаракатларни ташкил қилиш ва ёки молиялаштириш учун фойдланмасликни талаб қилишди.
Хавфсизлик кенгаши резолюциясида аёллар, болалар ва озчиликлар ҳуқуқларини ҳимоя қиилиш муҳимлигини таъкидлаб, аёлларнинг тўлиқ иштироки ва тенг ҳуқуқлилиги билан музокара йўли орқали барча сиёсий партия ва гуруҳларнинг кенг қамровли сиёсий ечим топиш зарурлигини ҳам баён этган.
Мазкур резолюцияда БМТ хавфсизлик кенгаши Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамлар етказиш учун саъй-ҳааркатларни кучайтиришни сўраган ва барча томонларни БМТ, ихтисолашган агентликлар, унинг шериклари ҳамда гуманитар кўмаклар арсасида фаол бўлганларга тўсиқларсиз шароит яратиб беришларини талаб қилган.