Аҳмад Масъуд: Афғонистонда толибларга қарши курашни давом эттирамиз
Афғонистондаги Толибонга қарши мухолифат лидери Аҳмад Масъуд Толибонга қарши курашни давом эттиришни кучайтиришга чақирди.
Афғонистон миллий қаҳрамони Аҳмадшоҳ Масъуднинг ўғли Аҳмад Масъуд ўз сўзларида, биз Худо, озодлик ва адолат учун курашдан ҳеч қачон воз кечмаймиз деб эълон қилди.
Аҳмад Масъуд шунингдек Афғонистон халқи фаровон, эркин ва мустақил Афғонистон қурилмагунича курашни давом эттиради деб қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз Афғонистондаги Панжшер вилояти Толибон назоратига ўтмаган ягона вилоятдир.
Панжшер вилояти атрофида Толиблар ва Аҳмад Масъуд бошчилигидаги мухолифат ва қаршилик кучлари ўртасида жанглар давм этмоқда ва ҳар икки томон мувафақиятларга эришганини иддао қилмоқда.
Толибон гуруҳига қарши мухолифат кучларининг наттоғи Фаҳим Даштий кеча жума куни тўқнашувларда 450 толибни ўлдирилгани ва бу гуруҳнинг 130 аъзосини қўлга олинганини эълон қилди.
Фаҳим Даштий Толибон аъзоларини Панжшер вилоятидан чекинишга мажбур бўлагинин ҳам маълум қилди.
Бу орада Толибон гуруҳи наттоғи Забеҳулоҳ Мужоҳид Панжшер вилоятиниг 20 фоиз ҳудудларини бу гуруҳ жангарилари томонидан эгаллаб олинганини иддао қилиб, бизнинг кучларимиз бу вилоят марказига қараб ҳаракат қилмоқда деб айтди.