Толибон гуруҳи афғонистонликларни мамлакатдан чиқишига тақиқ қўйди
Толибон гуруҳи наттоғи, янги ҳукумат эълон қилинмагунича ҳеч ким Афғонистонни тарк этишга рухсат этилмайди деб айтди.
Бугун Толибон наттоғи, Забеҳулло ؤужоҳид ОАВ га берган интервьюсида, янги ҳукумат ва Афғонистон ички ишлар ва ташқи ишлар вазирлари ташкил этилганидан кейин, юридик ҳужждага эга шахслар мамлакатни тарк этиши мумкин деб таъкидлаган.
Бундан олдин АҚШ манбалари, АҚШлик фуқаролар ва уларнинг ҳамкасблари бўлганларни 4 та самолёт орқали Афғонистон шимолидаги Мавлоно Жалолиддин Балхий аэропортидан учишга тайёр, аммо Толибон уларга тўсқинлик қилмоқда деб маълум қилган.
Жума куни ташкил этилиши кутилган Толибон ҳукумати нега кечиктирилгани маълум эмас, аммо айрим томонлар Толибон гуруҳи ичкарисидаги тушунмовчиликлар ва Аҳмад Масъуд бошчилигида Панжшерда бу гуруҳга қарши олиб борётган жанглар Кобулда ҳукумат тузилишига халақит етказаётганини тахмин қилишмоқда.