Толиблар раҳбари: Афғонистон ҳудуди ҳеч бир мамлакатга қарши ишлатилмайди
(last modified Wed, 08 Sep 2021 09:24:55 GMT )
сентябр 08, 2021 14:24 Asia/Tashkent
  • Толиблар раҳбари: Афғонистон ҳудуди ҳеч бир мамлакатга қарши ишлатилмайди
    Толиблар раҳбари: Афғонистон ҳудуди ҳеч бир мамлакатга қарши ишлатилмайди

Толибон радикал гуруҳи етакчиси Ҳайбутулло Охундзода Афғонистон ҳудуди ҳеч бир давлатга қарши қарши ишлатилмайди деб иддао қилди.

Ҳайбатулло Охундзода  Афғонистон ҳудуди қўшниларга, минтақа ва дунёга қарши ишлатилмайди деб таъкиадлади.

Толибон еткакчиси, Афғонистондаги янги Толибон барча қўшшнилари ва бошқа давлатлар билан ўзаро ва яхши алоқалар ўрнатиш ва ўзаро ҳурматга асосланан алоқаларни йўлга қўйиш тарафдоридир деб даъво қилди.

Мулло Ҳайбатулло Охундзода дунёнинг турли мамлакатлари билан алоқаларни кенгайтиришни таъкидлаб, Толибон Афғонистондаги барча хорижий дипломатлар, элчихоналар, консулликлар, хайрия ташкилотлари ва сармоядорлар учун муаммо туғдирмасликка ишонтиради деб иддао қилди.

Толибон лидери ўз нутқида  Толибон гуруҳи Афғонистонда исломий, мустақил ва мустаҳкам тузум ташкил қилиш,  йигирма йил босқинчиликка қарши кураш олиб борди деб иддао қилди.

Толибон томонидан давлат кабинети аъзолари  бу гуруҳ олдин барча гуруҳлар ва шахслар ҳамкорлигида инклюзив ҳукумат тузишни иддао қилган бир пайтда тайинланган.

Афғонистоннинг Панжшер вилоятида Аҳмад Масуд бошчилигидаги Толибонга қарши мухолифат ҳаракати Афғонистонда Толибон томонидан янги кабинетни эълн қилинганини афғонистонликларга қарши душманлик рамзи деб эълон этди.

Панжшердапги Толибонга қарши  фронт демократик ва масъулитли  вақиинчлик ва ўтиш ҳукуматини тузишини эълон қилмоқда.

 

Ёрлиқ