сентябр 12, 2021 15:29 Asia/Tashkent
  • Россия қўшни давлатларга қочқинлар оқимини кириб келишидан хавотирда
    Россия қўшни давлатларга қочқинлар оқимини кириб келишидан хавотирда

Россия ТИВ раҳбари қўшни давлатларга кўп сонли афғон қочқинларини келиши мумкинлигидан ташвиш билдирди.

Кеча Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров  қатарлик ҳамкасби  Муҳаммад Абдурраҳмон Ол Соний билан музокараларидан кейин, матбуот анжуманида,  ҳозирги вазиятда  барча алоқадор давлатлар айниқса Афғонистонда гуманитар инқирозга сабаб бўлган давлатлар қочқинлар муаммосига ечим топишга саъй-ҳаракат қилишлари зарур деб изоҳлади.

Лавров шунингдек ҳодиса -воқеаларнинг инсоний оқибатлари жуда аччинарли. Бизни  Афғонистондан қўшни давлатларга қочқинлар оқими ортиши хавфи ҳам ташвишга солмоқда деб қўшимча қилди.

Россия ТИВ раҳбари  қўшни давлатлар ва ҳато Европа мамлакатларига афғон қоққинларини оқимининг оқибатларига тўхталиб, биз бу масалани иложи борича тезроқ ҳал қилиш кераклигини таъкидладик ва барча манфаатдор мамлакатлар ва биринчи галда Афғонистондаги сиёсати бу фожиали ўзгаришга олиб келган давлатларнинг имкониятларидан фойдаланиш жуда муҳим  деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ