сентябр 13, 2021 10:31 Asia/Tashkent
  • Кобулда Қатар ТИВ раҳбари Толибон ҳукумати раҳбари билан учрашди
    Кобулда Қатар ТИВ раҳбари Толибон ҳукумати раҳбари билан учрашди

Қатар ташқи ишлар вазири Афғонистонга қилган сафари чоғида Толибон ҳукумати бошлиғи билан учрашиб турли мавзулар жумладан терроризм масаласини муҳокама қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қатар ТИВ раҳбари Муҳаммад Абдулраҳмон Ол Соний ва Толибон ҳукумат раиси Мулло Муҳаммад Ҳасан терроризм, Кобул аэропортини қайта очиш ва Афғонистонда миллий ярашув масаласи юзасидан фикр алмашдилар.

Қатар ташқи ишлар вазири шунингдек  Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳомид Карзай ва  мамлакат миллий ярашув олий кенгашинг собиқ раиси Абдулла Абдулла билан ҳам алоҳида мулоқот қилди.

У олдинроқ Толибон гуруҳини  терроризмга қарши курашда ва бошқа мажбуриятларига амал қилишида ҳамкорлик қилишини маълум этганди.

 Афғонистондаги Толибон ҳукумати кўпчилик дунё мамлакатлари томонидан тан олинмаган, аммо Қатар ва Покистон каби давлатлар  Афғонистонда бу гуруҳни асосий шериклари ва унинг ҳомийларидан ҳисобланади.

 

Ёрлиқ