Толибон радикал гуруҳи Афғонистонда сигарет чекишни ҳам тақиқлаган
Толибон радикал гуруҳи Афғонистондаги айрим минтақаларда чекиш ва телевизоон томоша қилишни тақиқлагани айтилади.
" Садои Афғонистон" ахборот агентлигининг хабар қилишича, ўз номини фош бўлишини истамаган Балх туманидаги халқ манбалари Толибон гуруҳи бу қонунларни бузадиганларни таъқиб қилаётганини маълум қилди.
Афғонистоннинг Самангон шаҳридаги огоҳ манбалар ҳам толиблар бу провинцияда телевидениядан фойдаланишни тақиқлаганини хабар қилишди.
Толибн ҳаракати шунингдек ОАВ ларни оилалар ва умуман халқни йўлдан оздираётгани сабаб бу қонунларни қўллаганини иддао қилган.
Толибон Кобул ҳокимиятини эгаллаганидан кейин телевизионда фақат диний дастурлар кўрсатилмоқда.
Толибон радикал гуруҳи Балх вилояти шаҳарларида соқол ва анъанавий афғон кийимларини кийишни буюрган.
Толибон ҳукумати олий таълим вазири ҳам афғонистонлик аёллари учун таълимни давом эттиришни ҳижобга риоя қилишни шарт қилиб қўйди.
Толибон ҳукумати олий таълим вазири Абдулбоқий Ҳаққоний ўз сўзларида Толибон аёлларга олий ўқув юртларида ўқиш ҳамда олий маълумот олишларига рухсат беради лекин бу исломий ҳижобга риоя қилиш ва қонуний кийим билан боғлиқ деб эълон қилган.
Толибон радикал гуруҳининг ушбу вакили университетларда аёллар ва эркаклар синфларини бир биридан ажралаши ва алоҳида бўлишини ҳам қўшимча қилди.