Лавров: Толибонни расман тан олишга шошилмаймиз
(last modified Wed, 15 Sep 2021 10:28:31 GMT )
сентябр 15, 2021 15:28 Asia/Tashkent
  • Лавров: Толибонни расман тан олишга шошилмаймиз
    Лавров: Толибонни расман тан олишга шошилмаймиз

Россия ТИВ раҳбари Москва давлатини Толибонни Афғонистоннинг расмий ҳукумати сифатида тан олиш учун ҳозиргача ҳеч қандай режага эга бўлмаганига тўхталиб, Россия Ғарбнинг бу мамлакатдаги ҳаракатлари туфайли юзага келган инқирозларга жавобгар эмас деб изоҳлади.

Афғонистон мамлакатида Толибон радикал гуруҳини муваққат ҳукуматини иш бошлашидан кўп ўтмай, Россия ТИВ раҳбари  Сергей Лавров Москва бу ҳукуматни қабул қилишга шошилмайди деб айтди.

Лавров  Москва давлатини  Толибон берган ваъдаларига қандай амал қилишини диққат билан кузатб боришини таъкидлаб, Россия  Ғарбнинг бу мамлакатдаги ҳаракатлари туфайли юзага келган инқирозларга жавобгар эмас деб қўшимча қилди.

Бундан олдин Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков  Москва давлатини  Афғонистондан Россияга наркотиклар  контрабандаси ва ноқонуний муҳожирларни кириб келиши эҳтимолидан хавотир билдириб,  Россия Толибон раҳбарлари билан гаплашиш ниятида эмаслигини маълум қилганди.

Бошқа хабарга кўра,  АҚШ республикачи қонунчилари бу мамлакат Конгрессида Толибонга қарши қонун лойиҳасинии қабул қилишга ҳаракат қилишмоқда.

АҚШ республикачи партясининг икки сенатори  ҳар бири давлат департаментининг Толибон гуруҳини террорчи ташкилот сифатиди аташга чақирувчи қонун лойиҳасини тайёрлаган.

 АҚШ республикачи партиясининг икки сенатори  Линдски Гроҳам ва Майкл Вольтер  шунингдек   бу лойиҳада  АҚШ давлати департаменти  АҚШдаги Афғонистон давлат активларини музлатиб қўйиши кераклигини таъкидлаб, бошқа давлатлар ҳам шундай қадамлар ташлашини таъминлашга ҳаракат қилишини эслатган.

 

Ёрлиқ