Халқаро Амнистия ташкилоти: АҚШ қолган жиноятларини ҳам тан олиши керак
Халқаро Амнистия ташкилоти АҚШ давлатини Афғонистон пойтахтидаги тинч аҳолини ўлдирганини тан олгани уни бошқа жиноятлари учун жавобгарликка тортилишида муҳим қадамдир деб хабар қилди.
Ал-Жазира телеканалининг хабар қилишича, Халқаро Амнистия ташкилоти тарқатган баёнотида, АҚШнинг 29 август куни Кобулга уюштирган ҳаво ҳужумларида бегуноҳ инсонларни қурбон бўлганини тан олганини олқишлаб, Вашингтон давлатини бошқа мамлакатларида содир этган жиноятларини тан олишга чақирди.
Халқаро Амнистия ташкилоти таклифи давомида АҚШдан воқеа юзасидан аниқ, шаффоф ва холис текширув ўтказишга чақирди ва трик қолганлар ва қурбонлар оилаларини тергов ҳақида хабардор қилишга ва компенсация ва товонларни тўлиқ тўлаб беришини сўради.
Баёнотда келтирилишча, АҚШ армияси Афғонистонга нисбатан глобал эътирозлар сабаб ҳужумдаги хатосини тан олишига мажбур бўлди.
Аммо Вашингтон қўшинларининг Сурия, Ироқ ва Сомалидаги ҳужумлари сезилмай оқлди ва АҚШ ҳужумлар учун жавобгарликни рад этишда давом этмоқда.
Аммо мусибатга дуч келган оилалар ҳалигача ранж чекишмоқда.
Жума куни Ғарбий Осиёдаги АҚШ террорчи кучлари қўмондони Франк Мак Кензи ҳам Пентагондаги матбуот конференцияда, АҚШнинг учувчисиз учоқларининг Кобулдаги уйлардан бирига қилган ҳужумида 10 нафар тинч аҳолини қурбон бўлганини маълум қилди.