Россиянинг Перм университетида юз берган отишмада 8 киши ҳалок бўлди
Бугун ахборот манбалари, Россиянинг Сибир минтақасидаги университет ичкарисида отишма юз берганини эълон қилишди.
Россия тергов қўмитасининг бугунги хабарига кўра, Сибир минтақасидаги Перм шаҳри университетида юз берган отишмада 8 киши қурбон бўлиб 19 нафар жароҳат олган.
Россия тергов қўмитаси шунингдек ҳужум қилган шахс полиция билан тўқнашганида ўлдирилган деб қўшимча қилди.
Отишма сабаби ва ҳужумчининг мақсади ҳозиргача аниқланмаган.
1 миллион 50 минг аҳолиси ва 799 километр квадрат масоҳатга эга Перм минтақаси Перм вилоятнинг маркази ҳисобланади.
Май ойининг 1 чи кунида ҳам Россиянинг Татаристон республикаси пойтахти Қозон шаҳри мактабларидан бирида юз берган отишмада 11 киши ҳалок бўлиб бир неч нефар ҳам жароҳатланганди.