Россияда Марказий Осиё фуқароларига мансуб террорчилик гуруҳ қўлга олинди
Россия федерал хавфсизлик ташкилоти бу мамлакатнинг Свердловск вилоятида халқаро террорчилик гуруҳинини тарқатиб юборганини эълон қилди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия федерал хавфсизлик ташкилоти бугунги баёнотида Свердловск вилоятида бу ташкилот ходимларининг амалиётида 15 нафар террорчидан иборат террорчилик гуруҳини қўлга олишди деб қўшимча қилди.
Россия федерал хавфсизлик ташкилоти бу гуруҳ аъзолари Ғарбий Осиё минтақасидаги террорчи гуруҳлар билан алоқада бўлганини ҳам маълум қилди.
Қўлга олинган террорчи гуруҳининг барча аъзолари Марказий Осиё фуқаролари бўлиб айримлари экстремистик ғояларни ташвиқ -тарғиб қилиб келган.
Террорчилардан 3 килограмм портловчи моддалар ва бир қатор экстремистик китоб ва журналлар мусодара қилинган ва бу борада жиноий иш очилган.
Россия федерал хавфсизлик хизматнинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими, бу террорчи гуруҳнинг 5 аъзоси Россияда ҳибсга олингани ва қолгани ўз мамлакаталарига депортация қилинади деб аинқлик киритди.