Лавров: Британия Россия чегараси яқинида провакацион ҳаракатлардан воз кечиши керак
Россия ТИВ раҳбари британиялик ҳамкасби билан учрашганида, Россия чегарасида яқинидаги Лондон давлатининг ҳаракатлари ва Москвага нисбатан масъулиятсиз муносабатларини танқид қилди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги бугун Сергей Лавров британиялик ҳамкасби Элизабет Трасс билан учрашганида икки мамлакат ўртасидаги сиёсий алоқаларни қайта тиклашга тўсиқлар масаласи ҳамда Британиянинг тенглик асосида икки томонлама муносабатларини тиклашга мойиллик кўрсатмаганинига ашора қилди.
Лавров шунингдек Британия томонини Россия чегараси яқинидаги провакацион ҳаракатларидан воз кечмаганлиги ва айрим пайтда минтақавий хавфсизлик учун таҳидларга сабаб бўлаётганини ҳам танқид қилди.
Россия ТИВ раҳбари Британия ташқи ишлар вазирини Россия билан масъулият ҳисси билан ҳамкорлик қилишга ва Москва -Лондон ўртасидаги икки томонлама муносабатларда ижобий кун тартибини ўрнатиш учун муайян чоралар кўришга чақирди.
Россия ва Британия ТИВ раҳбарлари минтақавий ва халқаро муаммоларни ҳам муҳокама қилдилар.