АҚШ Ғазначилиги Толибон билан баъзи молиявий операциялар учун лицензия берди
Кеча АҚШ Молия вазирлиги Толибон гуруҳи ва Афғонистондаги Ҳаққоний тармоғи билан гуманитар фаоличт учун молиявий битимлар тузишга рухсат берди.
Кеча АҚШ Молия вазирлиги ҳукумат ва нотижорат ташкилотларга гуманитар фаолият учун зарур бўлган битимлар бўйича Толибон ва Ҳаққоний тармоғи билан ишлатишга рухсат берди.
АҚШ Молия вазирлиги шунингдек, Афғонистонга озиқ-овқат, дори -дармон ва тиббий асбоб-ускуналарни экспорт қилиш ва қайта экспорт қилиш билан боғлиқ айрим операцияларни амалга оширишга рухсат берувчи яна бир лицензия берди.
АҚШ бир неча ҳафта олдин Афғонистоннинг 9,4 миллиард долларлик захирадаги Марказий банкини музлаб қўйди.
Толибон 15 августс кунида Кобулни ҳокимиятини эгаллади. Ҳозирча Толибон гуруҳини ҳеч бир мамлакат тан олмаган ва халқаро ҳамжамият Толибонни тан олишга шошилмаётганини айтди.
БМТ ҳам бир неча кун олдин Афғонистондаги гуманитар, вазиятни оғир эканлиги тўғрисида огоҳлантирганди.