Россия радар системаси АҚШ ҳарбий учоғини бемалол кузатиб таъқиб қилиши мумкин
Россия Мудофаа вазирлиги бу мамлакатнинг радар системаси ва ҳаво ҳужумларига зид мудофаа бўлинмаларининг Сухов-27 самолёт орқали АҚШ жосуслик самолётини аниқлаб уни таъқиб қилганини хабар қилди.
ТАСС ахборот агентлига кўра, ҳаво нишонини аниқлаш ва унинг Россия ҳаво ҳудудларига киришини олдини олиш учун Сухов-27 қирувчи самолёти ҳаво миссиясини амалга оширганини маълум қилди.
Россия миллий мудофаа назорати марказининг хабар қилишича, Сухов-27 экипажи АҚШ ҳаво кучларининг RC-135 жосуслик самолёти эканлигини аниқлаб, Россия чегаарсига киришини олдини олишдан олдин Қора денгиз ҳаво ҳудудида кузатишди.
Россия Мудофаа вазирлигининг баёнотида ҳам Россия ҳаво ҳудудларидан чет эл учоғини узоқлаштиришидан кейин Сухов-27 қирувчи самолёти ҳам ўз базасига қайтди деб келтирилган.
Ўтган якшанба куни ҳам Россия Мудофаа вазирлиги бу мамлакат қирувчи самолётлари томонидан АҚШ ҳарбий учоқларидан бири кузатилгани ва таъқиб этилганини хабар қилганди.