АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш 41 фоизга ошди
-
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш 41 фоизга ошди
АҚШ Мудофаа вазирлигининг йиллик ҳисоботи бу мамлакат ҳарбий кучлари ўртасида ўз жонига қасд қилиш даражаси 2015 йилдан 2020 йилгача 41 фоизга ошганини кўрсатмоқда.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича кеча тарқатган АҚШ мудофаа вазирлиги ҳисоботи асосида, АҚШ ҳарбйлари орасида ўз жонига қасд қилиш даражаси 2020 йилда 9,1 фоизга ошди; 2018 йилдан 2020 йилагча ўз жонига қасд қилиш 15,3% га ошган. АҚШ ҳарбий захарилари орасида ўз жонига қасд қилиш даражаси 2020 йилда 19,2 фоизга ошди, лекин 2018 йилдан бери пасайиб бормоқда.
АҚШ Миллий гвардия аъзолари орасида 2020 йилда ўз жонига қасд қилиш 31,7 фоизга ошди.
АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин тарқатган баёнотида бу ҳисоботлари хулосалари хавотирланарлидир. АҚШ ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оилалари ўртасида ўз жонига қасд қилиш даражаси ҳали ҳам юқори деб қўшимча қилди.
Бир неча кун олдин Нью-йоркдаги Fort -Dramaда жойлашган АҚШ армиясининг 10 -чи двизияси 48 соат ичида 3 нафар АҚШлик аскарнинг шубҳали ўлими ҳақида хабар қилди.