Хитой Ҳиндистонни икки мамлакат чегарасида янги қўшинларини жойлаштириши ҳақида огоҳлантирди
(last modified Sat, 02 Oct 2021 12:48:28 GMT )
октябр 02, 2021 17:48 Asia/Tashkent
  • Хитой Ҳиндистонни икки мамлакат чегарасида янги қўшинларини жойлаштириши ҳақида огоҳлантирди
    Хитой Ҳиндистонни икки мамлакат чегарасида янги қўшинларини жойлаштириши ҳақида огоҳлантирди

Пекин давлати Ладакс чегарасида ҳиндистонлик ҳарбийлар сонини кўпайишини Хитой ҳудудларини ишғол этиш маъносида эканлигини таъкидлаб бу ҳақда огоҳлантирди.

Ҳум нюс Покистон ахборот телеканалининг хабар қилишича, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги  Ҳиндистон янги сиёсатларини ижро этиши билан  ҳақиқий назорат чизиғини кесиб ўтиш арафасида эканлигини эълон қилди.

Ҳиндистон ва Хитой  Ҳиндистон шимоли шарқидаги  Сикким вилоятидан  бу мамлакат шарқидаги Ладакс минтақасига қадар 3 минг километр  чегарага эгалар.

 Бу чегара минтақаларининг аксариятини ҳақиқий назорат чизиғи ташкил этади ва ҳозиргача чегарадаги кескинликлар тўхтатгани йўқ.

Аммо Деҳли давлати Хитой иддаолларини рад этар экан,  умумий чегараларда кескинликлар кучайишининг энг муҳим сабаби- кўпроқ кучларнинг жойшашишидир ва чегарада жойлаштирилган  кучлар сони камайтирилмаса бу кескинликлар ҳам камаймайди деб  эълон қилди.

Айтиш жоиздирки, Ҳиндистон ва Хитой ўртасидаги чегарадаги тўқнашувлар аллақачон Ҳиндистоннинг икки давлат чегарасида жойлашган  Атраканд штатида содир бўлан.