Толибон ИШИДга қарши операция ўтказди
(last modified Mon, 04 Oct 2021 11:39:27 GMT )
октябр 04, 2021 16:39 Asia/Tashkent
  • Толибон ИШИДга қарши операция ўтказди
    Толибон ИШИДга қарши операция ўтказди

Кеча Толибон гуруҳи Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида ИШИД террорчи кучлари яширинган жойни йўқ қилиш бўйича амалиёт ўтказди.

Толибон гуруҳи наттоғи Забеҳуллоҳ Мужоҳид  муваффақиятли операция жараёнида, ИШИД жангарилари яширинган жой ва   бу терқорчи гуруҳниннг бир нечта аъзоси йўқ қилинди деб эълон қилди.

Забеҳулоҳ Мужоҳид операция чоғида ИШИД террорчи гуруҳининг қанча аъзоси ўлдирилганини маълум қилмади. Айни пайтда ижтимоий тармоқларда  Кобул атрофидаги портлаш оқибатида содир бўлган ёнғин суратлари ва тасвирлари эълон қилинди.

Кеча  Толибон наттоғи Забеҳуллоҳ Мужоҳиднинг онасининг дафн маросимидан кейин Қуръон тиловати маросими ўтказилаётган масжидда портлаш содир бўлди ва бу ҳодисада 12 киши ҳалок бўлди.

Портлаш учун жавобгарликни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.

Бошқа хабарга кўра,  Толибон гуруҳи ҳукумати мудофаа вазирлиги тарқатган баёнотида  Афғонистонда қурол савдосини тақиқлаб қўйди.

Афғонисттонда Толибон ҳукумати мудофаа вазлигининг кечанги баёнотида  бу мамлакатда ҳар қандай қурол ва ўқ-дори савдоси ҳозирча тақиқланган деб эълон қилди.

 

Ёрлиқ