октябр 06, 2021 17:36 Asia/Tashkent
  • Афғонистон электр- энергия компаниясининг қўшни давлатлар олдидаги қарзи 62 миллион долларга етди
    Афғонистон электр- энергия компаниясининг қўшни давлатлар олдидаги қарзи 62 миллион долларга етди

Афғонистон элекр-энергия компанияси -БРЕШНО қўшни давлатлардан электр импорти учун 62 миллион доллар қарздор бўлганини маълум қилинди.

Афғонистоннинг Тулуъ нюс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Афғонистон электр-энергия компанияис -БРЕШНО  қўшни давлатлар олдидаги қарзларни тўлаш учун БМТдан  90 миллион доллар ёрдам сўради.

Бундан аввал Афғонистон электр компанияси Эрон олдида 25 миллион доллар, Тожикистондан 11 миллион доллардан кўпроқ, Ўзбекистондан қарйиб 10 миллион доллар ва Туркманисттондан 5 миллион долларга кўпроқ қарздор эканлигини маълум қилди.

Афғонистон электр энергияси компанияси раиси Аҳмадзай  қўшни мамлакталарни электр -энергия экспортини тўхтатмаслика чақирди. У шунингдек  бу қарзлар яқин келажакда тўланишини таъкилади.

Қиш фаслини яқинлашиши билан  электр таъминоти Афғонистондаги Толибон гуруҳи учун жиддий муаммога айланмоқда.

Толибон гуруҳи 15 август куни Кобул ҳокимиятини эгаллаб олди.

 

Ёрлиқ