Россия: Вашингтоннинг ўз ҳарбийларини Ўзбекистон ва Тожикистонга жойлаштириш ҳаракатлари натижасиз қолган
Россия Миллий хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари, АҚШнинг Афғонистон қўшнилари жумладан Ўзбекистон ва Тожикистон билан алоқада бўлиш ва ўз қўшинларини террорризмга қарши кураш баҳонасида ушбу мамлакталарга жойлаштиришга уриниши муваффақиятсиз якунланди деб таъкидлади.
Кеча Россия Миллий хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Юрий Коков АҚШ Афғонистонда йигирма йил муваффақиятсиз ҳарбий иштирокидан кейин, бу мамлакатдан ўз ҳарбий кучларини олиб чиқишини эълон қилиши билан бир вақтда, яна терроризмга қарши кураш баҳонасида Ўзбекистон ва Тожикистон каби Марказий Осиёдаги мамлакатларга ўз ҳарбийларини жойлаштиришга уриниши ҳам бошланган. Аммо эндиликда бундай уринишлари ҳеч қандай натижа бермаган ва бу ҳаракатлари шубҳасиз Россия учун геополитик таҳдиддан ўзга нарса эмас деб изоҳлади.
Коков, ўз сўзларида АҚШнинг ушбу ҳаракатларини НАТО инфратузлмасини Россия чегараларига яқинлаштиришга уриниш деб баҳолади.
Бундан олдин Россия Марказий ҳарбий округи кучлари қўмодонининг ўринбосари Рустам Минкаев ҳам Казан федерал университети билдирган сўзларида, АҚШ ҳарбийларини террорчиларни Афғонистон ҳудудларига кўчираётганига тўхталиб, террорчилик гуруҳлар жангариларини жумладан ИШИД террорчи гуруҳи аъзоларини АҚШ томонидан Сурия ва Ироқдаги босиб олинган ҳудудидан Афғонистонга кўчираётгани ҳақида аниқ маълумотлар бор деб эълон қилганди.
Эслатиб ўзтамиз, АҚШ ва унинг Иттифоқчилари Афғонистонни йигирма йиллик ишғолидан кейин бу мамлакатни тарк этишди. Аммо уларни тажовузлари ва босқинчилиги Афғонистонда террорчилик ҳаракталар, уруш, зўравонлик, беқарорлик ва ишончсизликни ошиши ва ўн минглаб одамларнинг қурбон бўлишидан боқша ҳеч қандай натижа келтирмади.