Покистон "атом бомбасининг отаси" вафот этди
(last modified Sun, 10 Oct 2021 10:29:13 GMT )
октябр 10, 2021 15:29 Asia/Tashkent
  • Покистон
    Покистон "атом бомбасининг отаси" вафот этди

Покистон мамлакатнинг " атом бомбасининг отаси" сифатида танилган ядро олими Абдулқадирхон ҳаётдан кўз юмди.

Покистон ОАВ- ига таяниб Покистонни расмий манбаларга кўра,  бир ойдан бери касал бўлиб қолган Покистон атом бомбаси муаллифи ёки отаси Абдулқадирхон бугун 86 ёшида вафот этган.

 Покистоннинг уранни бойитиш дастурининг асосчиси бўлган 86 ёшли ядро физика олими 2004 йилдан бери  хавфсизлик хавотирлари сабаб давлат ҳуқуқ- тартибот органлари томонидан ҳимоя қилинарди

Покистон расмийлари  бу мамлакат ядро технологияси асосчиси ўлимидан афсус билдириб,  Абдулқадирхон Покистон мудофааси ва превентив системасини кучайтиришда тарихий ва самарали рол ўйнаганини эълон қилишди.