Россиянинг Кавказ минтақасида 60 та экстремистик гуруҳ марказлари йўқ қилинди
-
Россиянинг Кавказ минтақасида 60 та экстремистик гуруҳ марказлари йўқ қилинди
Россия Федерал хавфсизлик хизмати -ФСБ бошлиғи Александр Бортников бу мамлакат хавфсизлик агентликлари сўнгги 3 йил ичида Шимолий Кавказ минтақасида 60 дан ортиқ экстремистик марказларини аниқлаб йўқ қилинганини таъкидлади.
Россия биринчи телеканалининг хабар қилишича, Россиянинг аксилтеррор қўмитасига ҳам раислик қилувчи Бортников қўмитасининг виртуал йиғилишда охирги 3 йилда Россиянинг Кавказ минтақасида 29 терактнинг олди олинганини маълум қилди.
У ўз сўзларида, бу даврда юзлаб террорчилар ва уларнинг шериклари Россия хавфсизлик хизмати томонидан ушланганини қўшимча қилди.
Россия федерал хавфсизлик хизмати раҳбари шунингдек ёлланма жангариларини Россия ташқарисидан ва ижтимоий тармоқлар орқали ёлланаётганини баён этди.
Бортниковнинг айтишича Халқаро террорчи ташкилотлар Кавказ минтақасини беқарорлаштириш бўйича ҳаракатларни давом эттирмоқдалар ва уларнинг вакиллари эса Россиянинг Кавказ минтақасининг маҳаллий аҳолисини ёллашга уринмоқда.
Россия ФСБ бошлиғи улар биринчи навбатда Кавказ минтақаси ёшларини ёллашга ва ўз ҳаракатларида айниқса ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга ҳаракат қиладилар деб изоҳлади.