Россия қирувчи учоғи АҚШ бомбардимончисини тўхтатиб қолди
(last modified Mon, 18 Oct 2021 06:43:53 GMT )
октябр 18, 2021 11:43 Asia/Tashkent
  • Россия қирувчи учоғи АҚШ бомбардимончисини тўхтатиб қолди
    Россия қирувчи учоғи АҚШ бомбардимончисини тўхтатиб қолди

Россия қирувчи самолёти Япон денгизида Россия ҳаво ҳудудига яқинлашган АҚШ бомбардимончисини тўхтатиб қолди ва бу учоқ қочиб кетишга мажбур бўлди.

ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Россия Миллий мудофаа бошқарув маркази Россия ҳаво ҳудудини назорат қилиш тизими нейтрал сувларда ўз чегараларига яқинлашган АҚШ бомбардимончисини кузатиб қўйди деб хабар қилди.

 Бу марказга кўра,  Шарқий Россия ҳаво мудофааси ҳудудига тегишли MiG-31 Mikoyan  қирувчиси бу нишонни аниқлаш ва кузатиш учун тезкор жавоб қайтарди ва АҚШлик бу бомбардимончи Россия чегарасини бузишига йўл қўймади. Куни кеча Россия Мудофаа вазирлиги Россия ҳарбий кемаси Япон денгизида АҚШлик эсминенцини ўз чегараларидан қувиб  чиқарганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз Россия ва АҚШ қирувчи самолётлари ўртасидаи бу қарамақаршилик 14 октябрда бошланган ва 17 октябр якшанба кунига қадар Япон денгизининг халқаро сувларида Россия ва Хитой 4 кунлик машғулотлари била бир пайтга тўғри келди.