Толибон делегацияси Россияга борди
Толибон гуруҳи муваққат ҳукумати бошлиғининг ўринбосари Москвага борди.
Толибон гуруҳи муваққат ҳукумати бошлиғининг ўринбосари Абдусалом Ҳанафий Афғонистон бўйича Москва саммитида қатнашиш учун Россияга сафар қилди.
Толибон муваққат ҳукумат делегациясининг Россияга юборилган делегацияси таркибида бу гуруҳ ТИВ бошлиғи вазифасини бажарувчиси Амирхон Муттақий, савдо вазири Нуриддин Азизий, иқтисодиёт вазири Динмуҳаммад Ҳаниф ва Кобул ҳокими Абдул Рашидлар бор.
Афғонистон бўйича Москва саммити биринчи марта 4 йил олдин- 2017 йилда Россия, Афғонистон, Ҳиндистон, Эрон, Хитой ва Покистон вакиллари иштирокида 6 томонлама механизм асосида ўтказилганди.
Афғонистон муаммосини ҳал қилиш бўйича сўнгги учрашуви жорий йилнинг 18 март кунида Россия ТИВ раҳбари раислигида Москвада бўлиб ўтганди.