НАТО мудофаа вазирлари " Европа умумий мудофаа" масаласи хусусида суҳбатлашдилар
(last modified Sat, 23 Oct 2021 09:44:07 GMT )
октябр 23, 2021 14:44 Asia/Tashkent
  • НАТО мудофаа вазирлари \\\
    НАТО мудофаа вазирлари \\\" Европа умумий мудофаа\\\" масаласини хусусида суҳбатлашдилар

Франция мудофаа вазири НАТОга аъзо мудофаа вазирлари йиғилишининг 2-чи кунида бу алянс мудофаа вазирлари билан суҳбатда, Европанинг янги мудофаа режаси НАТО иттифоқини кучайтириши мумкинлигини таъкидлади.

Франция мудофаа вазири Флоренс Парли  НАТОга аъзо мамлакатлар мудофаа вазирлари иштирокидаги йиғишида  Европа Иттифоқида ҳарбий коалицияни ташкил этин ақлдан озиш эмас балки  имкоинят эканлигига тўхталиб,  Европалик мудофаа НАТОга қарама-қарши тарзда яратилмаган, аксинча кучлироқ Европа янада мақбул ва кучлироқ коалция учун тузилан деб айтди.

Бироқ АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин ҳам кеча  Европада ҳарбий мудофаани кучайтириш режасини маъқуллади ва бундай режа НАТОни тўлдириши мумкинлигини истисно қилмади.

АҚШ ҳарбийларининг Афғонистондан олиб чиқилиши ва Вашингтон ҳукуматини  Ҳинд-Тинч океани минтақасида янги иттифоқ тузиш учун Париж давлати билан маслаҳатлашмагани Европанинг ҳарбий мудофаасини кучайтириш зарурлиги ҳақидаги мунозараларга сабаб бўлди.

 Европадаги айрим мамлакталар,  Вашингтоннинг сўнгги ўн йилликлардаги ҳаракатлари Европа Иттифоқининг " стратигек мустақиллик" бўлган эҳтиёжини акс эттиради деган фикрдалар.

Европа Иттифоқида мудофаа стратегияси сифатида бу иттифоқда ҳарбий иттифоқ тузиш ғояси ҳали ҳам НАТО иттифоқчилари томонидан умумий қабул қилинмаган.

Пайшанба куни Британия мудофаа вазири Бен Уолес  бу таклифни ақлдан озиш сифатида таърифлаб,  бу фирибгарликдир ва  бу Европа халқи манфаатига эмас деб айтди.