Путин: Афғонистонда пуштунлар кўпчилик эмас. 40-47 фоизини тожиклар ташкил қилади
Россия президенти Толибон кабинетида этник мувозанат зарулигини таъкидлаб, Афғонистонда пуштунлар кўпчилик эмаслигини эълон қилди.
Владимир Путин ўз сўзларида, Афғонистонда пуштунлар кўпчилик эмас шунинг учун ҳам асосан пуштунлар бўлган Толибонлар кабинетида этник мувозанат мавжуд эмас деб таъкидлади.
Хабарга биноан, Россия президенти шунингдек, Толибон асосан пуштунлар лекин турли статистик маълумотларга кўра, мамлакат аҳолисининг 40-47 фоизини тожиклар ташкил қилади, бу жуда катта сатистика, деб қўшимча қилди.
Владимир Путин тожиклардан ташқари бошқа миллатлар ҳам бор, улар орасида ўзбеклар ва ҳазоралар ҳам бор. Агар биз аҳоли таркибига назар ташласак, /ҳа биламан/ ҳатто Толибон раҳбарлишгига ҳам бошқа этник вакилларни кўрамиз, аммо улар биринчи ўринда эмаслар деб аниқлик киритди.
Россия президенти шуларга қарамай, одамлар мамлакат раҳбариятининг катти қисми учун рақобатлашмоқда ва бундай мувозанатини сақлаш керак деб таъкидлади.
Ҳаммамиз шубҳасиз Афғонистондаги вазиятни назорат қилаётган Толибондан бу мамлакатда вазиятни яхшиланишини кутиб турганмиз деб қайд этди Путин.
Афғонистон мавзуси бўйича Москва йиғилиши Россия мезбонлигида 20 -октябрь бўлиб ўтди.
Москва саммити иштирокчилари қўшма баёнотида Афғонистон суверенитети ва мустақиллигига ҳурмат кўрсатаётганини таъкидлаб, Афғонистонда хавфсизликни таъминлаш ва минтақавий барқарорлик ва Афғонистонда инклюзив ҳукуматни шакллантиришга ўз ролини ўйнаш истагини билдирдилар.