Толибон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси 14 мамлакат вакиллари билан учрашди
(last modified Thu, 28 Oct 2021 11:44:21 GMT )
октябр 28, 2021 16:44 Asia/Tashkent
  • Толибон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси 14 мамлакат вакиллари билан учрашди
    Толибон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси 14 мамлакат вакиллари билан учрашди

Толибон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазирлиги вазифасини бажарувчиси дунёни 14 мамлакат элчилари билан учрашганида Толибонга қарши қўлланган санкцияларни бекор қилишни сўради.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  кеча Толибон муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Амирхон Муттақий  аксаиряти Европа давлатлари вакиллари бўлган 14 мамлакат элчилари ва вакиллари билан Дохада учрашиб,  турли мавзулар жумладан  Толибонга қарши қўлланган санкцияларни бекор этилиши ва  музлатилган Афғонистон валюталарини АҚШ томонидан қўйиб юборилишини муҳокама қилди.

Толибон муваққат ҳукумати матбуот котиби Абдулқаҳор Балхийга кўра, халқаро ҳамжамият АҚШдан Афғонистоннинг валюта захираларини озод қилишни сўраши керак деб айтди.

У ўз сўзларида Толибон ўзини тан олиш шартларини бажарган деб иддао қилди.

Толибон муваққат ҳукумати мудофаа вазири мулло Муҳаммад Яъқуб ҳам бу йиғилишда  Толибон ҳукуматини кўп муаммолар ва қийичиликларга дуч келганини тан олди.

Халқаро ҳамжамият Толибон ҳукуматини тан олиш учун инклюзив ҳукуматни шакллантириш, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, аёллар ва қизларнинг таълим олиши ва иш билан таъмнланишини асосий шарт қилиб қўйган.

Теҳронда ўтказилган Афғонисттонга қўшни двлатлар ТИВ раҳарлари иккинчи саммитида, Афғонистондаги мураккаб ҳарбий -сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар вазиятдан хавотир билдирилган ва ТИВ раҳбарлари  Афғонистондаги барча этник гуруҳлар иштирокида инклюзив ҳукумат утзиш зарурлигини эслатиб,  Афғонистонда тинчлик , барқарорлик ва миллий ярашувни қўллаб- қувватлашга бу мамлакатга қўшни давлатлар истак- хоҳиши эканлигини маълум қилишди.