Толибон гуруҳи эронлик операторга ҳужум қилган шахсларни қидиришни бошлади
Толибон наттоғи ўринбосари Кобулда Эрон телерадиокомпанияси мухбирига уюштирилган қуролли ҳужум юзасидан терговни бошлаганини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча эронлик маҳаллий оператори Алиризо Шарифий Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида номаълум шахслар томонидан ўққа тутилди, бироқ у суиқасддан омон қолди.
Хабарга кўра, Алиризо Шарифий отишма пайтида хотини ва боласи биан автомашинасида бўлган ва ўқлардан бири унинг юзига жароҳат етказган.
Толибон матбуот котиби ўринбосари Билол Каримий Кобулдаги Эрон телерадиокомпаниясига йўллаган мурожаатида, бу ҳужум жиддий ва қатъийлик билан ўрганилмоқда ва Толибоннинг юқори мартабали амалдорлари ҳужум ҳақида хабардор қилинган деб айтди.
Эроннинг Кобулдаги элчихонаси ҳам бугун Толибон ТИВ-ига юборган мурожтаатида Кобул шаҳрида Эрон телерадиокомпанияси операторига қуролли ҳужум уюштирган шахсларни аниқлашни талаб қилди.
Эслатиб ўтамиз эронлик оператор Алиризо Шарифий деярли ўн йил давомида, Кобулдаги Эрон телерадиокомпаня агентлигининг маҳаллий оператори бўлиб ишламоқда.