октябр 31, 2021 11:53 Asia/Tashkent
  • Толибон ҳаракати Хитой ва Тожикистонни огоҳлантирди: Афғонистон атрофида ҳарбий база қуриш хавфлидир
    Толибон ҳаракати Хитой ва Тожикистонни огоҳлантирди: Афғонистон атрофида ҳарбий база қуриш хавфлидир

Толибон ҳаракати Афғонистон ва Тожикистон чегаралари яқинида ҳарбий база қуриш учун Пекин давлатининг қарорини хавфли деб атади.

Толибон ҳаракати наттоғининг ўринбосари Аҳмадуллло Васиқ  кучли давлатлар минтақа мамлакатларини ҳарбий база беришга мажбурламаслиги керак деб айтди.

 Васиқ ўз сўзларида,  минтақада кучли мамлакатларни ноқонуний иштироки Афғонистон ва минтақа манфаатига тўғри келмайди деб қўшимча қилди.

Бир неча кун олдин Тожикистон ички ишлар вазири биринчи ўринбосари  Абдураҳмон Аламшозода ҳам Хитой ҳукумати   Тожикистон Ички ишлар вазирлиги тезкор махсус ҳарбий кучлари учун ҳарбий база қуриш мақсадида  8,6 миллион доллар ажратишни режалаштирмоқда деб эълон қилганди.

Ушу ҳарибй база Афғонистон чегараси яқинидаги Тожикистоннинг Бадахшон минтақасида қурилиши кутилмоқда.

Хитойнингпули қайтарилмас бўлиб  Хитойдан Тожикистонга олиб келадиган барча ҳарбий техника  ва тажҳизотлар божхона тўловларидан озод қилиниши айтилади.

 

Ёрлиқ