Тайван резерв кучларини кучайтирмоқда
Тайван ороли келаси йилда захира кучларини кучайтиришни назарга тутган.
Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, ўтган ҳафталарда Тайван ва Хитой ўртасиадги кескинликлар ортидан бугун Тайван мудофаа вазири Чио Ко Чанг Хитой билан мумкин бўлган қарама-қаршилик учун минтақадаги захира кучлари икки баравар оширилганини тасдиқлади. У шунингдек мамдакатда ишлаб чиқарилган қуролларини ошириш учун ҳарбий харажатларни янада кўпайтиришга чақирди.
Шу ҳолда Тайван Мудофаа вазирлиги тарқатган баёнотида, келаси йилдан захира қўшинларнинг жанговар қобилиятини самарали ошириш учун айрим захира қўшинларини мажбурий қайта тайёрлаш 5 кундан 7 кунга ва 14 кунгача оширилади деб қўшимча қилди.
Хитой ҳукумати лозим бўлганида, бу оролни босиб олиши учун босимлардан фойдаланишни таъкидламодқа, аммо Тайван ўзини мустақил деб эълон қилмоқда. Тайван шунингдек ўз эркинлиги ва демократиясини ҳимоя қилиши ва Хитойни барча кекинликларда айбламоқда.