Толибон ҳаракати Афғонистонда хорижий валютадан фойдаланишни тақиқлади
(last modified Wed, 03 Nov 2021 12:44:51 GMT )
ноябр 03, 2021 17:44 Asia/Tashkent
  • Толибон ҳаракати Афғонистонда хорижий валютадан фойдаланишни тақиқлади
    Толибон ҳаракати Афғонистонда хорижий валютадан фойдаланишни тақиқлади

Толибон ҳаракатининг Афғонисотндаги муваққат ҳукумати Афғонистонда иқтисодий ва савдо фаолияти учун хорижий валюталар жумладан АҚШ долларидан фойдаланишни тақиқлаб қўйди.

Кеча Афғонистондаги Толибон ҳаракатининг муваққат ҳукумати тарқатган баёнотида,  Афғонистон давлатининг ҳозирги иқтисодий аҳволи ва миллий манфаатлари барча афғонистонликлардан савдода афғон валютасидан фойдаланишни талаб қилди.

Толибон муваққат ҳукумати  дўкондорлар, савдогарлар ва барча одамларни афғон валютасида савдо қилишга ва хорижий валюталардан фойдаланишда тийилишга чақирди.

Хорижий валюталардан фойдаланиш афғон иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатади ва барча афғонларга таъсир қилади деб қўшимча қилинган Толибон баёнотида. 

Толибон муваққат ҳукумати шунингдек, ўз баёнотида ҳукмни бузганларга қонуний чоралар кўринишини маълум қилди.

Бошқа хабарга кўра, БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури янги сўровида  Афғонистон иқтисодиётини инқирозга юз тутаётгани ва мамлакатдаги оилаларнинг 95 фоизи тўйиб овқатланмаслигидан огоҳлантирди.

Жаҳон озиқ-овқат дастури сўровига асосан, қашшоқлик ва етарлича тўйиб овқатланмаслик Афғонистондаги миллионлаб болалар ҳаётига таҳдид солмоқда.

 

Ёрлиқ