Жо Байден Эронга нисбатан " Миллий фавқулодда вазият" фармони муддатини узайтирди
Оқ уй Эронга қарши " Миллий фавқулодда" ваизият" фармон м уддатини яна бир йилга узайтирилганини хабар қилди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Оқ уй чиқарган баёнотида, АҚШ президенти Жо Байденнинг Эронга қарши " Миллий фавқуллодда ҳолат" фармонини яна бир йилга узайтирганини маълум қилди.
Фармон илк марта 1979 -йил 4-ноябрда АҚШнинг уша вақтдаги президенти томонидан имзоланди ва уша пайтдан буён ҳар йили узайтиради.
Мазкур фармон шунингдек, АҚШ президентига Эрон мол -мулки ва пулларини музлатиб қўйиш ҳуқуқини беради.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ҳукумати шу пайтгача Эронга тегишли бўлган миллиардлаб доллар активларини ноқонуний равишда музлатиб қўйган.
Жо Байденнинг Эронга қарши " Миллий фавқулодда вазият" фармони муддатини узайтириш ҳаракати Эрон ва 4+1 гуруҳи ўртасида Биргаликдаги ҳаракат режаси-ядровий келишувни тикланиши бўйича музокакаралар 29 ноябр куни Вена шаҳрида давом этилиши билан бир пайтга тўғри келмоқда.
АҚШнинг ҳозирги президенти Жо Байден ҳукумати расмийлари сўнгги ойларда Эронга қарши максимал босим сиёсатини мағлуб бўлганини бир неча бор тан олиб, АҚШни ядровий келишувга қайтариш нияти бўлганини ҳам маълум қилишган.
Аммо ҳозирга қадар улар бу Халқаро келишувга қайтиш учун зарур чораларни кўришгани йўқ.