ноябр 14, 2021 15:31 Asia/Tashkent
  • Москва: НАТО жосуслик самолётлари Россия чегараси яқинида парвоз қилган
    Москва: НАТО жосуслик самолётлари Россия чегараси яқинида парвоз қилган

Россия Мудофаа вазирлиги АҚШ ҳарбий кемалари Қора денгизнинг шимоли -ғарбий соҳилларига йўл олганини таъкидлаб, НАТО жосуслик самолётлари Россия чегараси яқинида ва Украина ҳаво ҳудудига мунтазам парвозларни амалга оширганини хабар қилди.

Россия Мудофаа вазирлиги  Қора денгиз соҳилларида, АҚШ, Туркия, Руминия ва Украина армияларининг қўшма денгиз ҳарибй  манёврларини бошлангани тўғрисидаги баёнотида,  ҳозирда АҚШ ҳарбий кемалари ва НАТО жосуслик самолётларини асосий эътибори Қора денгизининг шимоли-ғарбий ҳудудларига қаратилган деб эслатди.

Баёнотда шунингдек, Россия Мудофаа вазирлиги тажовузкор тус олган АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг ҳарбий ҳаракатларини яқиндан кузатиб бораётгани келтирилган.

АҚШ ҳарбий кемалари ва НАТО жосуслик самолётларининг минтақадаги асосий эътибории энди Қора денгизнинг шимоли-ғарбий соҳилларига қаратилган.

Кеча АҚШ ҳарбий -денгиз кучларига U-2S стратегик учоғи Россия миллий чегараси яқинида Украина ҳаво ҳудуди узра мунтазам парвоз қилди.

Шунингдек Россия ҳарбий-ҳаво кучлари Қора денгиздаги мамлакат миллий чегаралари яқинида НАТОнинг 4 та разветка самолётини аниқлаб кузатди.

 

Ёрлиқ