Толибон ҳаракати ИШИДга қарши амалиётларни бошлади
Толибон ҳаракати Афғонистон жанубида ИШИД террорчи гуруҳи жангариларига қарши амалиётларни бошланганини маълум қилди.
Кобулдаги Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Толибон етакичлари мамлакат жанубида ИШИД террорчиларнинг эҳтимолий яширин объектлларига қарши кенг қамровли амалиётларни бошланганини тасдиқлаб, бу амалиётларни ижро этишниннг асл мақсади ИШИД террорчи гуруҳини йўқ қилишдир деб эълон қилди.
ИШИД террорчи гуруҳининг сўнгги ҳафталаридаги қонли ҳужумлари ортидан Толибон ҳаракати бу террорчи гуруҳга қарши амалиётларни бошлаш қарорига келган.
Кеча Толибон гуруҳи Қандаҳор вилоятида ИШИД террорчи гуруҳининг 4 жангарисини йўқ қилганини иддао қилди.
Кеча Толибон ҳаракатининг ИШИДга қарши амалиётларида Афғонистон жанубидаги Қандаҳор вилоятида ИШИД гуруҳининг 4 аъзоси ўлдирилиб яна 10 нафари қўлга олинган.
Сўнгги ойларда Афғонстоннинг Кобул, Нангарҳор, Кунар, Хўст, Қўндуз ва Қандаҳор вилоятларида айрим портлашлар ва терактлар юз берган ва уларнинг барчаси учун масъулиятни ИШИД ўз зиммасига олган. Аммо Толибон ҳаракати ИШИД террорчи гуруҳининг хавф -хатари жиддий ва кучли бўлмаганини иддао қилиб, бу террорчи гуруҳни мамлакат ичкарисида нобуд қилишга ваъда берган.