ЖССТ: Омиркон хавфи жуда юқоридир
(last modified Mon, 29 Nov 2021 11:45:52 GMT )
ноябр 29, 2021 16:45 Asia/Tashkent
  • ЖССТ: Омиркон хавфи жуда юқоридир
    ЖССТ: Омиркон хавфи жуда юқоридир

ЖССТ коронавируснинг янги -Омиркон штамми айрим ҳудудларда " оғир оқибатларга" олиб келиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, Жаҳон соғлиқликни сақлаш ташкилоти бу ташкилотга аъзо 194 мамлакатга хитобан: Омиркон штамми мисли кўрилмаган миқдордаги мутацияларга эга, бу эса уни коронавирус эпидемияси траекториясга мумкин бўлган таъсири нуқаи назаридан хавотирга солади.

 Умуман олганда, Омирконнинг янги ташвиш берувчи штамми билан боғлиқ глобал хавфлар жуда юқори эканлиги таъкидланмоқда.

ЖССТ аъзо давлатлари устувор гуруҳларни эмлашни тезлаштиришга ва эпидемия оқибатларини юмшатиш ва асосий соғлиқни сақлаб қолиши учун зарур дастурларни ҳал қилинишини таъминлашга чақирди.

ЖССТ шунингдек  коронавируснинг янги штамми бошқа турларга қараганда юқумлироқ бўлиши ёки оғироқ кечиши ҳали аниқ эмас деб айтди.

Бу халқаро ташкилот, жума куни  Жанубий Африкада аниқланган коронавируснинг янги штаммига юнонча -Омикрон номини берди.