Россия гипертовушли қанотли ракетасини синовдан ўтказди
(last modified Tue, 30 Nov 2021 07:38:03 GMT )
ноябр 30, 2021 12:38 Asia/Tashkent
  • Россия гипертовушли қанотли ракетасини синовдан ўтказди
    Россия гипертовушли қанотли ракетасини синовдан ўтказди

Россия Мудофаа вазирлиги, самолёт ташувчи кемалар қотили номи билан танилган " Циркон" русумли гипертовушли қанотли ракетасини синовдан ўтказгани ҳақида хабар қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича  кеча Россия Мудофаа вазирлиги масъулларидан бири  " Циркон" гипертовушли ракетасини мамлакатнинг Оқ денгиздаги  " Адмирал Горшков" кемасидан учирилганини маълум қилди.

Хабарга биноан, гипертовушли, бу ракета мувафаққият билан синовдан ўткзади ва  400 километр масофага белгилланган нишонга тегди.

" Циркон" гипертовушли ракетасининг олдинги синови икки ҳафта олдин учирилганди.

Россия федерацияси қонунчиликига асосан, бу ракеталар Россия армиясига топширилганига қадар 9 марта синовдан ўтказилиши ва техник тавсифлари тасдиқланганидан кейин ракета Россия армиясига етказиб берилади.

Россия ОАВ маълумотларига кўра, қаттиқ ёқилғи билан ҳаракатланадиган ва радардан чиқиш қудратига эга бўлган " Циркон" русумли ракета   500 километр масофадаги нишонларни йўқ қилиш потенсиалига эга бўлиб бу қудратини 800 километргача ошириши ҳам мумкин.