декабр 02, 2021 16:47 Asia/Tashkent
  • Россия ўз фуқароларини Афғонистондан чиқармоқда
    Россия ўз фуқароларини Афғонистондан чиқармоқда

Россия федерацияси 3 самолёт орқали Афғонистондан 214 нафар россиялик ва бошқа айрим мамлакталар фуқароларини чиқирди.

Бугун Россиянинг 2 чи телеканали,  Россия Мудофаа вазирлиги  гуманитар ёрдамлардан ортилган 3 та  76-IL русумли ҳарбий самолётлаини Кобулга жўнатди деб эълон қилди.

Афғонистонга гуманитар ёрдам олиб борган Россия самолётлари 214 нафар жумладан Россия, Қирғизистон фуқаролари ва Россиядаги олий ўқув юртларида таҳсил олаётган бир қатор афғонистонлик талабаларни қайтарди.

Россия Мудофаа вазирлиги 18 ноябрь ҳам  Россия, Белорус, Қирғизистон, Арманистон, Украина ва Афғонистон фуқаролари бўлган 380 киши Афғонистондан эвакуация қилганди.

 

Ёрлиқ