декабр 14, 2021 14:04 Asia/Tashkent
  • АҚШ Мудофаа вазири Эрон превентив мудофаа дастурини тан олди
    АҚШ Мудофаа вазири Эрон превентив мудофаа дастурини тан олди

Пентагон Эроннинг превентив ва ҳужумларни тўхтатувчи мудофаа дастурининг қудратани эътироф этиб, Эроннинг ракетага қарши мудофаа дастури сўнгги бир неча йил ичида яхшиланганини таъкидлади.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Жон Карби  фақат уруш, бузғунчилик, одамларни қочқинликка юз тутиши ва минтақадаги террорчи гуруҳнинг ташкил этилишига сабаб бўлган, Ғарбий Осиё минтақасидаги АҚШ қўшинларини иштирокини оқлашда, Эроннинг превентив мудофаа дастурини яқиндан ва диққат билан кузатиб бормоқдамиз ва  минтақада ўз манфаатламизни ҳимоя қилиши учун лозим потенсиалга эга бўлишимизга ишонч ҳосил қиламиз деб иддао қилди.

АҚШ расмийлари Эрон превентив мудофаа дастури хусусидаги изҳороти ҳам,  Вашингтон ва сионистик режмнинг ядровий омборхоналарга эга бўлгани пайтига тўғри келмоқда. Бундан ташқари сионистик режим ядровий омборхоналарига ҳеч қандай назорат мавжуд эмас.

Яқинда  Newsweek нашрияси дунёда ядровий каллаклар сонини ошишига тўхталиб,  АҚШнинг сўнги қуроллар рўйхатида 665 та қитъалараро баллистик ракеталар, сув ости кемаларидан учириладиган баллистик ракеталар ва  оғир бомбардимончилар киради деб қўшимча қилди.

 Бутун жаҳон учун жиддий таҳдид бўлган  Осиё Ғарбида минтақасида ядровий қуролсизлантириш йўлидаги ягона тўсиқ бўлган режим- сионистик режимидир.

Дунёнинг босқинчи сионистик режимниг  ҳатти-ҳаракатларига нисбатан эътибосизликлари  сионистларнинг  минтақа ва жаҳонда энг буюк давлат терроризм тармоғини бошқараётгани билан пайтга тўғри келмоқда.

Мисол учун  бу режим Эрондаги қўпорувчилик ҳаракталарини амалга ошириш учун 1,5 миллиард доллар ажратган.

 

Ёрлиқ