Владимир Путин: Украинага қурол етказиб бериш Россияга таҳдиддир
(last modified Wed, 15 Dec 2021 09:23:53 GMT )
декабр 15, 2021 14:23 Asia/Tashkent
  • Владимир Путин: Украинага қурол етказиб бериш Россияга таҳдиддир
    Владимир Путин: Украинага қурол етказиб бериш Россияга таҳдиддир

Россия президенти франциялик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатида, НАТО томонидан Украинага қурол-яроқ юборилишини Россия учун таҳдид деб атади.

Россия президенти Владимир Путин  Франция президенти  Эммануэл Макрон билан телефон орқали суҳбатларида,  НАТОни Европа шарқида  ҳарбий ҳузурини кенгайтириши ва  Россияни таҳдид қилувчи қуролларини жойлаштирмаслиги учун НАТО билан музокара ўтказишни таклиф қилди.

Бошқа хабарга кўра, кеча Украина президенти, Владимир Зеленский АҚШнинг Россияга нисбатан қўшимча санкциялар киритиш ҳақидаги таҳдидлари бефоида эканигини таъкидлаб, ўтган якшанба Владимир Путин ва  Жо Байден ўртасидаги виртуал музокаралардан кейин,  Россиянинг Украина чегарадаги ҳарибй иштироки камайгани йўқ деб айтди.

Украина президенти, Россия томонидан Азов денгизининг 70 фоиз сув ҳудудлари ёпилгани сабаб кескинликларни кучайиши учун янги шароитни вужудга келганини даъво қилди.

 

Ёрлиқ