Покистон Бош вазири яна Ҳиндистонни огоҳлантирди
Покистон Бош вазири Имрон Хон Деҳли давлатини огоҳлантириб, Ҳиндистон ҳукумати бизга қарши ҳар қандай ҳарбий ҳаракат қилишга уринса, уларга 2019- йилдагидек жавоб берамиз деб айтди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Покистон Бош вазири Имрон Хон Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳар қандай ҳарбий кескинликлар минтақанинг иккита ядровий қудрати ўртасидаги уруш бошланиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.
Покистон Бош вазири Имрон Хон Кашмир мавзусига ҳам тўхталиб, бу масалани барча халқаро доираларда кўтарамиз деб қўшимча қилди.
Покистон Бош вазири Имрон Хон сўзларининг бошқа қисмида, Афғонистон масаласига ишора қилиб, ушбу мамлакат тартибсизликлар ва хаос юз берганида бу Покистон яна зарар кўринишини англатади деб аниқлик киритди.
Олдинроқ Покистон Толибон муваққат ҳукуматини бугун Исломобдда ўтказилиши кутилаётган икки кунлик Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ТИВ раҳбарларини фавқулодда йиғилишига даъват қилганди.
Ислом ҳамкорлик ташкилоти расмийлари Исломободга ташриф билан бир вақтда шаҳарда қаттиқ хавфсизлик чоралари ўрнатилган.