декабр 19, 2021 11:43 Asia/Tashkent
  • Россия давлати стратегик бомбардимончи самолётларини Белорусга юборди
    Россия давлати стратегик бомбардимончи самолётларини Белорусга юборди

Россия федерацияси стратегик бомбаримончи самолётларини Белорус қирувчи самолётлари билан патрул ишларни бажариш учун бу мамлакатга юборди.

Кеча Белорус армияси  Россиянинг  Tu-22M3 русумли стратегик бомбардимончи самолётлари бу мамлакатга юборилганидан кейин,  Минск давлатининг  EI-Sukhoi-30 қирувчи учоқлари билан Европа Иттифоқи чегараси яқинида патрул амалиётларини амалга оширмоқда деб маълум қилди.

Россия ва Белорус давлатларини Ғарб давлати билан кескинликлар вазиятида,  Белоруснинг Европа Иттифоқига аъзо давлатлари жумладан, Польша ва Литвия чегарасида  бу патрул ишлари амалга оширилди.

Бошқа хабарга биноан  жума куни Россия НАТО билан хавфсизликига кафолат лойиҳасини эълон қилганида Украина ва бошқа собиқ Совет давлатларининг  НАТОга қўшилиши ва Европада қўшин ва қурол-яроқларини жойлаштиишни чеклашга чақирди.

Хавфсизлик кафолатлар хусусидаги АҚШ ва НАТО билан Россия келишув лойиҳаси асосида Россия ва НАТО  узоқ ва ўрта масофага мўлжалланган ракеталарини бир бирларининг ҳудудларини нишонгатолиниши мумкин бўлган минтақаларда  жойлаштирмаслик мажубуриятини олган

Москва ҳукумати шунингдек, НАТО кучларини Россия чегаралари яқинида жойлаштирилишни тўхтатишга чақирмоқда.

 

Ёрлиқ