Кобулда Толибон ТИВ раҳбари ва Эрон элчиси ўринбосарининг учрашуви бўлиб ўтди
-
Кобулда Толибон ТИВ раҳбари ва Эрон элчиси ўринбосарининг учрашуви бўлиб ўтди
Кобулда Толибон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси Амирхон Мутаққий ва Эроннинг Афғонистондаги элчиси ўринбосари Сайид Ҳасан Муртазавий учрашганида ўзлари қизиқтирган масалаларини муҳокама қилишди.
Эрон пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Мутаққий ва Муртазавий учрашувида Эроннинг Афғонистон ишларидаги махсус вакили Ҳасан Козимий Қумийнинг Кобулга қилган сўнгги сафаридаги иқтисодий қарорлар кўриб чиқиб қиш фаслда Афғонистон халқини эҳтиёж сезаётган ёқилғи ва исиштиш тажҳизотлари билан таъминлашни таъкидладилар.
Толибон муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Амирхон Мутаққий, бу мулоқот жараёнида, Эроннинг Афғонистон халқига кўрсатган инсонпарварлик ёрдамларини қадрлаб, Теҳронни Афғонистоннинг ҳозирги инқироздан қутилиши ва бу мамлакат халқига қарши иқтисодий босимлаин камайтириш учун Халқаро имкониятларидаг фойдаланишга чақирди.
Толибон муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари Афғонистон халқининг айрим муаммоларига ҳам тўхталиб, Халқаро хайрия жамғармаларининг Афғонистонда ўз фаолиятини бошлашига тайёрмиз ва бу борада кенг ҳамкорлик қиламиз деб таъкидлади.
Амирхон Муттақий Эрон билан алоқалар ҳақида ҳам Афғонистон ва Эрон икки қўшни давлат ва биз Теҳрон билан барча даражаларда кенг ва эркин унсурларнит давом эттиришга тўлиқ тайёрмиз деб эълон қилди.