Россиянинг Украинадаги консулхонасига ёнувчи бомба билан ҳужум уюштирилди
(last modified Sat, 25 Dec 2021 11:44:52 GMT )
декабр 25, 2021 16:44 Asia/Tashkent
  • Россиянинг Украинадаги консулхонасига ёнувчи бомба билан ҳужум уюштирилди
    Россиянинг Украинадаги консулхонасига ёнувчи бомба билан ҳужум уюштирилди

Кеча Россия Ташқи ишлар вазирлиги, Украинанинг Львов шаҳридаги консуллигига ёнувчи бомба билан ҳужум қилинганини маълум қилди.

Россия ташқи ишлар вазирлиги, ўз баёнотида  Украина ТИВ -нинг минтақавий идорасига нота юбориб, Львов полиция бошлиғини лозим чоралар тадбирларни кўриб чиқиш билан,  Россия консулхонаси ва унинг ишчилари хавфсизлигини таъминлаш ва бу ҳужум омилларини жазолашга чақиргагн.

 Россия ТИВ-и ўз баёнотида бу ҳужумни  Россия ва Украина ўртасида фитна ва душманлик яратиш мақсадидаги хавфсизлик ва террорчилик ҳодиса сифатида эслаган.

Россия ТИВ-нинг бошқа қисмида, Украинанинг Россиядаги элчихонаси атташеси чақиртирилди ва   Россия дипломатик ваколатхоналари хавфсизлиги ва нормал ишлашини таъминлаш бўйича халқаро мажбуриятларини бажариши зарурлигига кескин эътироз билдирди.

 Россиянинг Украинадаги консуллигига ҳужум Ғарб давлатларининг Москва Украинага ҳужум қилишга тайёрлиги ҳақидаги даъволари фонида содир этилди.

 

Ёрлиқ